АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 38 даражага пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 38 даражага пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати хабарига кўра, бугун, 28 июль кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат нисбатан пасайди ва 33-38° ни ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38° ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар