АсосийJamiyat

Абитуриентларга тест учун тўлов қилиш муддати 1 кунга узайтирилди

'Абитуриентларга тест учун тўлов қилиш муддати 1 кунга узайтирилди'ning rasmi

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), метаматика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Бу ҳақда ДТМ хабар қилмоқда. 

Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар 28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Бу билан тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилган. 5 та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмайди.

    Бошқа янгиликлар