АсосийJamiyat

Минглаб журналистларнинг устози, матбуот жонкуяри Бойбўта Дўстқораев вафот этди

'Минглаб журналистларнинг устози, матбуот жонкуяри Бойбўта Дўстқораев вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, устоз журналист Бойбўта Дўстқораев вафот этди. 

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати уюшма жамоаси номидан устознинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Бойбўта Дўстқораев 1942 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги “Оқтўнли” қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида 1969 йилдан иш бошлаб, умрини журналист кадрлар тайёрлашга ҳамда миллий матбуот тарихини изчил ўрганишга бағишлаган.

Бойбўта Дўстқораев Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи” кафедрасининг мудири сифатида фаолият юритган. 2002 йил Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирланган.

Биз ҳам кўп сонли журналистлар ва "Даракчи" таҳририяти номидан минглаб журналистларнинг устози Бойбўта Дўстқораевнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. 

    Бошқа янгиликлар