Бугун, 28 июль куни соат 06:15да Музработ тумани “Юртим жамоли” МФЙда жойлашган “Қора марварид” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “УАЗ” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.






