Академик лицейларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 26-28 август кунлари Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Маъулм қилинишича, кириш имтиҳонлари заруриятга кўра икки сменада ўтказилиши мумкин.
Юртимизда коронaвирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мазкур кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар бўлганда, вазирликнинг расмий веб-сайти eҳамда телеграм канали орқали қўшимча маълумот эълон қилинади.
Шунингдек, академик лицейларга 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлган, маълум сабабларга кўра ҳужжат топширишга улгурмаганлар учун 10 кун давомида онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали белгиланган ҳужжатларни топшириш имконияти яратилди.
Академик лицейларга ўқувчиларлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 29 июлдан бошланиб, 7 август (шу куни ҳам) куни соат 24:00 га қадар давом этади.
Қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз ва ўзгартиришлар киритишингиз мумкин, дейилади хабарда.