Япониянинг Токио шаҳрида ўтаётган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугун икки нафар боксчимиз ҳам рингга кўтарилиши белгиланган.
Жумладан, -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Миразизбек Мирзахалилов ирландиялик Энтони Уолкерга қарши жанг қилди. Мазкур боксчи 2019 йилги Европа чемпионати ғолиби ҳамда ўша йили Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган.
Баҳс ўта муросасиз кечиб, унда афсуски ҳамюртимиз мағлубиятга учради.
Бироқ, хушхабар ҳам бор!
Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозиргина Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича -90 кг вазн тоифасида навбатдаги беллашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов украиналик Куеджу Набалига қарши татамига тушди.
Муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди ва у иппон баҳоси билан чорак финалга йўл олди. Унинг кейинг рақиби грузиялик Лаша Бекаури бўлади. Яна иккита беллашувда ғалаба қозонса, Бобонов Олимпия ўйинлари совриндорига айланади. Бу йўлда унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.






