26 июль куни соат 14:58да Самарқанд шаҳар Шоҳизинда кўчасидаги 242-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, олинган хабарга асосан ёнғин жойига 5 та ЁҚЭлари жалб этилган. Ёнғин жойига биринчи ЁҚЭ соат 15:04 етиб борганда, 5 та хонадоннинг тахминан 200 м. кв майдонда шифт ва том қисми хамда уй жихозлари ёнаётган бўлган. Ёнғин кучли шамол натижасида тезда катта майдонга тарқалган. Тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 15:39 да ўраб олиниб, соат 17:00 да ўчирилган.
Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.






