XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида барча ярим финалчилар номи маълум бўлди. Aфсуски, ҳамюртимиз Давлат Бобонов чорак финалда грузиялик Лаша Бекаурига иппон баҳоси билан имкониятни бой берди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Шунга қарамай ҳамюртимизда бронза медали учун имконият сақланиб қолди. Бунинг учуни у аввалига яна бир грузин миллатига мансуб полвон, ҳозирда Испания шарафини ҳимоя қилаётган Николоз Шеразадишвилидан устун келиши, кейин эса ярим финал омадсизини мағлуб этиши лозим.
Шундай экан, Бобоновга кейинги баҳсларда омад тилаймиз.






