АсосийJamiyat

Тошкентда 17 ёшли пиёда “Nexia-2” уриб кетиши натижасида вафот этди

'Тошкентда 17 ёшли пиёда “Nexia-2” уриб кетиши натижасида вафот этди'ning rasmi

2021 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30 да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида 1993 йилда туғилган Сардор Х. “Nexia-2” (давлат рақами 10 V 568 VA) бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

ЙТҲ оқибатида пиёда - 2004 йилда туғилган Амир Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди, аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар