Шаҳрисабз шаҳар ИИБга тушган хабарга кўра, шаҳарнинг “Ғалаба” МФЙда яшовчи аёл Н.С. моддий томондан қийналган ёш қизларни Туркияга юбориб фоҳишалик билан шуғулланишлари учун у ерда бўлган таниш аёл Т.Д. ва бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиради.
25-30 ёшли енгил табиатли U.SH. A.Г. ва J.L.ga “Самарқанд–Туркия” йўналишидаги самолётга ўз ҳисобидан 1500 AҚШ долларига чипта сотиб олиб беради. Самарқанд халқаро аэропортида бу уч хотин-қиз самолётга чиқаётганида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда POSTDA.UZ маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.






