АсосийJamiyat

Президент Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлари Миллий гвардия масъуллигига ўтказилганига изоҳ берди

'Президент Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлари Миллий гвардия масъуллигига ўтказилганига изоҳ берди'ning rasmi

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев бошчилигида ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Видеоселектор йиғилиши давомида давлат раҳбари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига "ота" меҳри кераклиги ҳақида гапирди. 

"Бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.

Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.  

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.  

Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади.

Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади. Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.

Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.

Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади",–деди Мирзиёев.

Бошқа янгиликлар