Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 27 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди. Бу ҳақда "Замон.уз" хабар берди.
Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, Бозоров секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказган. У ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда.
“Яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтишини маълум қиламиз.
Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эканини эслатиб ўтамиз”, – дейилади хабарда.