АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев масъулларга топшириқ берди: эндиликда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактаблари бириктирилади

'Шавкат Мирзиёев масъулларга топшириқ берди: эндиликда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактаблари бириктирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор давомида Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимларига бир қатор топшириқ берди. Унга кўра, ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактаблари бириктирилади. 

"Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, Ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил.  

Шунингдек, Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради.

Жумладан, Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади.

Биргина мисол, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Инха университети билан янги тизим яратган.

Шу боис, бириктирилган ректорлар Меҳрибонлик уйларига тарбиячилар тайёрлаш, кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларни келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш муҳитини шакллантиришга, театр ва концертлар ташкил этишга масъул ва жавобгар бўладилар",–деди давлат раҳбари.

Бошқа янгиликлар