Видеоселектор йиғилиши давомида Президент Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари юртимизнинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.
"Олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳафтада камида икки кун ушбу тўгаракларга келиб, болаларни ўқитиб берадилар. Бунинг учун, уларга алоҳида устама тўланади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерациялари билан бирга икки ҳафта муддатда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этади.
Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар.
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширсин",–деди Шавкат Мирзиёев.