Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда айтилди.
"2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади. Шунингдек, 615 нафар 5 ёшгача кар-соқов ва эшитиши заиф болаларга эшитишга кўмаклашувчи махсус имплантлар ўрнатилади.
Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор 1 минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтказилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.
Шунингдек, жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади.
Бундан ташқари, етим болалар учун хорижда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади",–деди давлатимиз раҳбари.