АсосийJamiyat

Қашқадарёда 15 ёшли қиз бедарак йўқолди

'Қашқадарёда 15 ёшли қиз бедарак йўқолди'ning rasmi

Шаҳрисабз шаҳар Кунчиқар МФЙ, Осиё кўчаси 96-уйда яшаган, 2006 йил 13 октябрь куни туғилган Ихтиёрова Эъзоза Ихтиёр қизи 2021 йил 2 июль куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Алоҳида белгилари: бўйи 165-170см, буғдой рангли, сочи қора, юзи юмалоқ, кўзлари ўртача катталикда бўлиб қора рангда, киприклари калта, қошлари қалин қора рангда, озғиндан келган, қулоқлари ўртача катталикда, бурни ўртача катталикда, лаблари ингичка.

Эгнидаги бўлган кийимлари: қизил “паплин” куйлаги, оқ кофтаси, туқилган кўринишдаги қора рангдаги туфлиси (макас) бўлган.  

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз  75-522-77-77, 75-522-78-15, 99-580-82-90 рақамларига ёки яқин орадаги ИИБга хабар беришингизни сўраймиз.

    Бошқа янгиликлар