АсосийSport

Токио-2020: Баҳодир Жалолов чорак финалга чиқди

'Токио-2020: Баҳодир Жалолов чорак финалга чиқди'ning rasmi

Баҳодир Жалолов озарбайжонлик рақибини енгиб, кейинги босқичга чиқди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиши Ахборот хизмати. 

Маъулм қилинишича, бугун, бокс бўйича Олимпия ўйинларининг супер оғир вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ўз юришини бошлади. Унга дастлабки жангда озарбайжонлик боксчи рақиб бўлди.  

1- раундда натижа тўлалигича ҳамюртимиз томонига ҳал бўлди.  

2-раундда ҳам ҳудди шу ҳолат такрорланди.  

Муросасиз кечган сўнгги раунд ҳам тўлалигича Жалоловга тегишли эди.  

Шундай қилиб, супер оғир вазндагилар ўртасидаги жангда кейинги босқичга ҳамюртимиз чиқадиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар