Бугун Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида баҳсларга терма жамоамиз байроқдори Баҳодир Жалолов ҳам қўшилди.
У ўзининг олимпиададаги дастлабки жангини озарбайжонлик Муҳаммад Aбдуллаевга қарши ўтказиб, рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ҳамюртимизнинг чорак финалдаги рақиби ҳиндистонлик Сатиш Кумар бўлади. Мазкур жанг 1-август куни Тошкент вақти билан тахминан соат 09:05ларда бошланади.






