АсосийJamiyat

Навоийда "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида бир йўловчи вафот этди

'Навоийда "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида бир йўловчи вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 16:20 ларда, Навоий вилояти, Нурота тумани, Қадоқ МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Б.П. "Нексия-3" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган. Бу ҳақда  Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси  хабар бермоқда. 

Натижада, йўловчи, 1982 йилда туғилган Х.К. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Нурота тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар