АсосийJamiyat

Aктау шаҳрига ишга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари автоҳалокатга учради. Қурбон бор

'Aктау шаҳрига ишга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари автоҳалокатга учради. Қурбон бор'ning rasmi

Кеча, 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Aктюбинск вилояти, Қарабутак маҳалласидан ўтадиган «Самара-Чимкент» халқаро автомобил йўлининг 992-километрида  Қозоғистон фуқароси бошқурувидаги Toyota Previa автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» AA .

Мамлакатимизнинг Aктау шаҳридаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, йўл-танспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва Aктау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати  билан шаҳар шифохонасига ётқазилган.

43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этди. 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Марҳумнинг жасадини Ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар