Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 6 ойи давомида 20 387 нафар хотин- қизларга ҳимоя ордери берилган.
Олиб борилган профилактик ишлар натижасида 10 мингдан ортиқ оила яраштирилди, 7 841 оилаларда низолар бартараф этилган.
Ҳимоя ордери - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторига берилган.
У 30 кун муддатга берилиб, шу муддат ичида хавф бартараф этилмаса, уни яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.
2021 йил 6 ойи давомида 20 387 нафар фуқароларга “ҳимоя ордер”и берилган.






