АсосийJamiyat

Сайлов қайта кўриб чиқилган ва такомиллаштирилган ҳуқуқий асосларга мувофиқ ўтказилади — МСК

'Сайлов қайта кўриб чиқилган ва такомиллаштирилган ҳуқуқий асосларга мувофиқ ўтказилади — МСК'ning rasmi

Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссияси (ЭБМ) Ўзбекистондаги сайловолди ҳолат ва жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқеа – Президент сайловига тайёргарлик жараёнини ўрганиш учун жорий йилнинг 24-28 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Марказий сайлов комиссияси ДИИҲБга ва унинг Эҳтиёжларини баҳолаш миссиясига сайловолди ҳолатнинг, шу жумладан, сайловга тайёргарлик кўришнинг ҳар томонлама таҳлил қилганлиги, шунингдек, бўлажак сайловнинг халқаро кузатувини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиққанлиги учун ўз миннатдорлигини билдирди. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати хабар берди.

Миссия ўзининг 19 июлдаги Ҳисоботида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташаббус қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини яқин истиқболда мамлакатни ривожлантириш бўйича энг устувор ҳужжат сифатидаги аҳамиятини алоҳида қайд этган. Ҳисоботда Президент сайлови парламент ва сиёсий партиялар ролини мустаҳкамлаш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, гендер тенглигини илгари суриш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга эътибор кучайган шароитда бўлиб ўтиши таъкидланган. “ДИИҲБ ЭБМ учрашган кўпчилик суҳбатдошлар ўзларининг бўлажак сайловдаги иштироки ҳақида сўз юритганда мазкур мезонларга таяндилар ҳамда “ортга қайтмайдиган ва муқаррар тус олган мазкур ислоҳотлар” сайловни миллий ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида ўтказишни таъминлайди, деб таъкидладилар”, - дейилади ЭБМ ҳисоботида.

Ҳисоботда хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, сиёсий соҳадаги иштирокини кенгайтириш борасида кўрилаётган чораларнинг муҳимлилиги таъкидланган. Сайлов бошқарувидаги гендер мувозанат қонунчилик даражасида белгиланганлиги алоҳида қайд этилган.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бир қатор жиҳатларига ижобий баҳо берган.

Ҳисоботда Ўзбекистон томонидан ЕХҲТ ДИИҲБнинг қатор тавсиялари бажарилгани таъкидланган: “Бўлажак сайлов яқинда қайта кўриб чиқилган ва такомиллаштирилган ҳуқуқий асосларга мувофиқ ўтказилади. Ўзгартишлар эса ДИИҲБнинг аввалги баъзи тавсиялари билан боғлиқдир”.

ЭБМ 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига Сайловни кузатиш бўйича тўлақонли миссиясини юбориш мақсадга мувофиқ деган хулосага келган.

“Экспертларнинг асосий гуруҳидан ташқари, сайлов жараёнини бутун мамлакат бўйлаб кузатиш учун ДИИҲБ ЕХҲТ иштирокчи давлатлари томонидан 28 нафар узоқ муддатли кузатувчиларни, шунингдек, сайлов куни сайлов жараёнларини кузатиш учун 250 нафар қисқа муддатли кузатувчиларни юборишни сўраши зарур”, - дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ Ҳисоботида.

    Бошқа янгиликлар