АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

29 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 145 873  нафарни,

2-босқич эмланганлар 47 185  нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 635 592   нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,

3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003  нафарни ташкил қилмоқда.

 

29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (25 424 доза),
  • Андижон вилояти (25 093 доза),
  • Наманган вилояти (21 654 доза),
  • Тошкент вилояти (19 977  доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 932 829 доза,
  • Наманган вилоятида 932 538 доза,
  • Андижан вилоятида 798 009 доза,
  • Самарқанд вилоятида 668 463  дозани ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар