АсосийJamiyat

Аҳоли талаби билан Фарғона – Қўқон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

'Аҳоли талаби билан Фарғона – Қўқон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Ҳудуд аҳолисидан келиб тушган кўп сонли мурожаатларнинг ижобий ечимини таъминлаш, йўловчиларга замон талаблари даражасида автотранспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси томонидан Фарғона – Қўқон йўналишдаги қатнов ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Ушбу йўналишда “Uzautotrans service” корхонаси ўзининг замонавий YUTONG автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Янги ташкил этилган шаҳарлараро автобус йўналиши  вилоятнинг Риштон ва Бағдод туманлари аҳолиси учун ҳам жудда катта қулайлик яратди.  

Қатновлар қатъий тасдиқланган жадвал асосида ҳар соатда амалга оширилади.  Масофаси 105 км бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 14 минг сўм этиб белгиланган.  

 

 

 

    Бошқа янгиликлар