Президентининг "Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қарорга кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида:
1.2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига
500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда – бир марталик моддий ёрдам) кўрсатиш белгиланди.
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига;
ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансди:
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари
– республика бюджети маблағлари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа органлардан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг
18 ёшга тўлмаган болаларига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари.
3. Қуйидагилар бир марталик моддий ёрдамнинг ушбу қарорга мувофиқ мақсадли ва манзилли етказилишини таъминлаш юзасидан шахсан масъул этиб белгиланди:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг
18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, суд ҳокимиятининг олий органларидан – тегишлилиги бўйича боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нaфақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатларда ва манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;
Молия вазирлиги – зарур маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида ажратилиши бўйича.






