АсосийSport

«Навбаҳор» бразилиялик легионер билан 2 йиллик келишув имзолади

'«Навбаҳор» бразилиялик легионер билан 2 йиллик келишув имзолади'ning rasmi

«Навбаҳор» 8 футболчи билан хайрлашди, 5 ўйинчи билан шартнома тузди. Клуб бразилиялик легионер билан 2 йиллик келишув имзолади.

Мавсум олдидан таркибда катта ўзгаришларга қўл урганига қарамай, Виктор Жалилов жамоаси Суперлига 1-даврасини муваффақиятсиз ўтказгач, ёзги трансфер ойнасида жамоа сафида навбатдаги ўзгаришлар кузатилди.

«Навбаҳор» қуйидаги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказди:  

  1. Иброҳим Ғанихонов (Локомотив) — йил охиригача ижара  
  2. Боян Сигер (Сербия) — 2021 йил охиригача
  3. Боян Найденов (Болгария) — 2021 йил охиригача  
  4. Илҳомжон Aлижонов (Янгиер) — 2022 йил охиригача  
  5. Коста Тенерио Гуттинер (Бразилия) — 2023 йил охиригача.

Қуйидаги футболчилар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди:

  1. Никола Тасич
  2. Славиша Стоянович
  3. Баҳромжон Турғунпўлатов
  4. Баҳром Aбдураҳимов  
  5. Марко Путинчанин.

«Шунингдек, «Навбаҳор» Шерзод Ғуломжонов, Илҳом Aлибоев, Фарҳод Мираҳматов каби футболчиларни вақтинча рўйхатдан чиқарди», - дея ёзди ПФЛ расмий сайти.

    Бошқа янгиликлар