Кеча, 30 июль куни соат 19:40 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Captiva", "Cobalt", "LADA Vesta", яна бир "Cobalt" ва "BMW X5" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.