Кеча, 30 июль куни юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 35 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 99 нафари Жиззах вилоятида,
- 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 94 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 89 нафари Фарғона вилоятида,
- 47 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 95 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
- Навоий вилоятида 39 нафар,
- Наманган вилоятида 32 нафар,
- Самарқанд вилоятида 100 нафар,
- Сирдарё вилоятида 37 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 104 нафар,
- Фарғона вилоятида 75 нафар,
- Хоразм вилоятида 42 нафар,
- Тошкент вилоятида 74 нафар,
- Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилди.






