АсосийJinoyat

Қибрайда қаровсиз қолган уйни сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

'Қибрайда қаровсиз қолган уйни сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди'ning rasmi

Қибрай туманида қалбаки кадастр ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ фирибгарлик ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳолат терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида жойлашган фуқаро Н.Э.га тегишли уй анча вақт давомида қаровсиз қолганлигидан ва ҳеч ким яшамаётганлигидан фойдаланиб, Ф.У.ни отасининг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, 180 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар