АсосийJamiyat

Фарғоналик аёл меҳмонхонада ўғрилик содир этди

'Фарғоналик аёл меҳмонхонада ўғрилик содир этди'ning rasmi

27 июль куни У.З исмли аёл И.Н. исмли аёлни Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган меҳмонхонасида қаровсиз қолдирган аёллар ҳамёни, ичида бўлган нархи 2.600.000 сўмлик “RedMi 9” русумли уяли телефон аппарати ва 23.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар