АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Сурхондарёда қўшма ўқув ўтказяпти(фото)

'Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Сурхондарёда қўшма ўқув ўтказяпти(фото)'ning rasmi

Кеча, 30 июль куни Сурхондарё вилояти ҳудудидаги “Термиз” полигонида Ўзбекистон – Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари мамлакатимизга етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

Меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди.

Ҳамкорликдаги ўқувлар кеча, 30 июлдан бошланди.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.

Машғулотлар жараёни батафсил ёритиб борилади.

 

    Бошқа янгиликлар