АсосийJinoyat

Наманганлик ҳайдовчи 10 ёшли қизнинг шифохонага тушишига сабаб бўлди

'Наманганлик ҳайдовчи 10 ёшли қизнинг шифохонага тушишига сабаб бўлди'ning rasmi

2021 йил 21 июль куни соат 14:00 ларда Наманган Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлида йтҳ содир бўлади.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича,  Тўрақўрғон туманида яшовчи 1960 йилда туғилган фуқаро ишонч қоғози орқали бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2011 йилда туғилган қизни уриб юборган. 

Натижада, пиёда қов суягини синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 

"Ушбу ҳолат бўйича  ҳозирда Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган."-дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар