АсосийSport

"Токио-2020": Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилди

'"Токио-2020": Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилди'ning rasmi

Спортчимиз "Токио-2020" Олимпия ўйинларининг бокс дастурида дастлабки медалини нақд қилиб қўйди. Бу медални Баҳодир Жалолов жамоамиз ҳисобига келтирмоқда.

Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Бокс беллашувларида ярим финалда имкониятни бой берган спортчи бронза медали билан тақдирланади.

Энди Жалолов финал йўлланмаси учун буюк британиялик Фрейзер Кларк ва франциялик Мурод Алиев ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар