АсосийJamiyat

Тошкентда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳаётдан кўз юмди, уч киши жароҳат олди

'Тошкентда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳаётдан кўз юмди, уч киши жароҳат олди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. 

Хабарга кўра, портлаш 31 июль куни тахминан 19:30ларда «Қушқўрғон» маҳалласидаги омборхона биноларидан бирида рўй ерган. Ҳодиса оқибатида омборхона биносидан ташқари, корхонанинг маъмурий биноси ҳам вайрон бўлган. Шунингдек, қўшни бинода жойлашган нонвойхона ҳам қисман зарар кўрган.

Фавқулодда ҳолат натижасида корхонанинг бир ишчиси ҳаётдан кўз юмган, уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага бинода газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари, ИИВ, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар