АсосийJamiyat

Қашқадарёда аёл ўз онасини вилоят ҳокимидан эплаб пул сўраб ололмагани учун уриб, таҳқирлади (Видео)

'Қашқадарёда аёл ўз онасини вилоят ҳокимидан эплаб пул сўраб ололмагани учун уриб, таҳқирлади (Видео)'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл кекса онаси билан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ҳатто унга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

 

 

Вилоят ҳокимлигидан маълум бўлишича, онасини таҳқирлаётган аёл – Химматова Озодага Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан уй-жой ажратилган бўлиб, кейинги тўловларни тўлашга имкони йўқлигини боис, 2021 йил 21 январ ойида 3-сонли тўлов топшириқномасига асосан Қарши шаҳар “Ипотека банк” АТИБ Қашқадарё вилоят филиали томонидан 28 634 093 сўм маблағ банкдан берилган ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 0,2 сотих ерга уй-жой қуриш учун ер ажратилган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, Химматова Озода онаси, 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга Қарши шаҳар, “Шайхали” маҳалласи Бўзтепа кўчаси, 18-ётоқхона, 56-хонада яшовчи фуқаро  яшаб келади.

2021 йил 13 июль куни Озода онаси, Мингбаева Айтош билан бирга Республика Касаба уюшмалари федерацияси вилоят бўлими биноси олдига онасини ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

Химматова Озода онаси Мингбаева Айтошни юқоридаги манзилда қолдириб ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига “нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!” деб таҳқирлаган. 

Химматова Озода ва унинг оиласига 2020 йил январ ойидан 2021 йил июл ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклидаги 56.000.500 минг сўм моддий ёрдам берилган. 

Химматова Озоданинг онаси, 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтошга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар