АсосийJamiyat

Қашқадарёда учаскавой фуқарони қийнаб ўлдирдими? Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди

'Қашқадарёда учаскавой фуқарони қийнаб ўлдирдими? Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Учаскавой фуқарони қийнаб ўлдирди. Қашқадарёда вахшийларча қотиллик" сарлавҳали видеотасвир юзасидан расмий муносабат берилди.  

Маълум қилинишича, ҳолат вилоят ИИБ маъсул ходимлари ва Қарши туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

"Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан  ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти тўғрисида асослантирилмаган, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бу учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз",–дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади.

Бошқа янгиликлар