1

Қашқадарёда адирликдан эркак жасади топилди. Қотил аёл киши бўлиши мумкин

ЖИНОЯТ 01.08.2021, 15:55
Теглар: Қашқадарё прокуратураси
Қашқадарёда адирликдан эркак жасади топилди. Қотил аёл киши бўлиши мумкин

“Youtube” ижтимоий тармоғида “Ўғлимнинг қотили озодликда юрибди” номли видеолавҳали хабар тарқалган. Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Лангар” МФЙ, “Тўлақул” қишлоғида яшаган Ж.Абдурасуловнинг жасади яшаш уйидан чамаси 200 метр узоқликдаги адирликдан қотиллик аломатлари билан топилган.

Ҳодиса жойи прокуратура ва ИИБ ходимлари иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.  

Ҳолат юзасидан зудлик билан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ташкиллаштирилган.

Тергов жараёнида ушбу жиноятни Н.Ж. (аёл киши) содир этганлиги аниқланиб, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳолда, суд ажрими билан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Тергов жараёнида барча ҳолатлар тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1