АсосийJamiyat

Тошкентдаги "Матбуот уйи" яна аукционга қўйилади

'Тошкентдаги "Матбуот уйи" яна аукционга қўйилади'ning rasmi

Президент фармони билан сентябр ойидан бошлаб кимошди савдосига қўйиладиган давлат активлари рўйхати тасдиқланди. 

Рўйхатда 12 та асосий лотлар бор:

  • Lotte City Hotel Tashkent Palace  меҳмонхонаси.
  • Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси.
  • Premier Hall кинозали.
  • Матбуот уйи (“Газета корпуси”).
  • “Чотқол” дам олиш маскани.
  • Aлгоритм бинолари.
  • Собиқ “Марказ Улгуржи Савдо Инвест” нинг бино ва иншоотлари.
  • “Сергели” саноат зонаси.
  • “Бектемир” саноат зонаси.
  • “Ўзметкомбинат” металлни сақлаш ва жўнатиш омбори.
  • Зангиотдаги паррандачилик фабрикаси.
  • Собиқ кинология маркази.

 

Эслатиб ўтамиз, “Матбуот уйи” аввал аукционга қўйилганида ижтимоий тармоқларда журналистлар томонидан кескин норозиликка учраган эди.

Ўтган 2018 йили 21 апрелда 15 миллиард қарздорлиги учун аукционга қўйилган бино кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан савдодан олиниб, матбуотимиз вакилларига қайтарилган эди.

Ўша вақтда ҳозирги Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди. Ортиқхўжаев илк ҳокимлик вазифасини бажаришга киришган кунлари “Матбуот уйи”ни журналистларга қайтариб бериб, матбуот аҳлида илиқ таассурот қолдирганди. 

 

    Бошқа янгиликлар