АсосийJamiyat

Термизда Ўзбекистон-Россия ҳарбийларининг қўшма ўқувларига старт берилди

'Термизда Ўзбекистон-Россия ҳарбийларининг қўшма ўқувларига старт берилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мудофаа вазирликлари томонидан икки давлат ўртасидаги ҳарбий мақсадга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ жорий йилнинг 30 июлидан 8 августига қадар “Термиз” округ дала ўқув майдонида биргаликдаги Ўзбекистон ва Россия ўқуви ўтказилмоқда.
Бугун, 2 август куни “Термиз” полигонида “Жануб-2021” Ўзбекистон-Россия қўшма ўқувининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

Ўқувнинг асосий мақсади икки давлат ҳарбий бошқарув органларининг ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан тажриба алмашиш кабилардан иборат.

Ўқувнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республиками Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ва Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи штаб бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Николай Терещенко cўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва ўқувдан кўзланган асосий мақсадлар юзасидан тўхталишган.

Куни кеча ўқув-йиғин иштирокчилари режага мувофиқ вилоятнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюрган.

 

    Бошқа янгиликлар