АсосийJamiyat

ЎзЭОАВМА раҳбари ёшлар билан учрашди

'ЎзЭОАВМА раҳбари ёшлар билан учрашди'ning rasmi

 ЎзЭОАВМА медиа-холлида «Ёшлар мультимедиа студиялари» лойиҳаси қатнашчиларининг Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Хабарингиз бор, ЎзEОАВМА томонидан ассотсация аъзоларининг умумий йиғилишида қабул қилинган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа дастури асосида 60 тадан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шулардан бири ҳозирда изчил амалга оширилаётган «Ёшлар мультимедиа студиялари» лойиҳасидир. 

Лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун аввалига журналистика соҳасига тегишли олийгоҳларнинг талабалари учун «Янги Ўзбекистон - Янги нигоҳ» медиа ҳафталиги ташкил қилинди. Унда ҳафталик давомида фаол бўлган иқтидорли 100 нафар иштирокчилар саралаб олинди. Саралаб олинган иштирокчилар учун Ёшлар ижод саройида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Семинар қатнашчиларига халқаро медиа экспертлар, юртимизнинг таниқли журналист ва бошловчилари, мультимедиа воситаларининг мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Ёшлар бу ерда малака ошириш, медиа оламни чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари кенг қамровли машғулотлар, лойиҳа иштирокчилари учун ЎзЭОАВМА, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси ҳамда «Менинг юртим» телеканали билан ҳамкорликда янги ташкил этилган «Навқирон журналистлар» медиа-оромгоҳида давом эттирилди. Бир ҳафта давомида бўлғуси ёш журналистлар табиат қўйнида, тоғнинг муссафо ҳавосида дам олиш билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия вазирлиги малакали мутахассислари, халқаро журналистика вакиллари, таниқли телерадиоканаллар бошловчилари, олимлар иштирокидаги соҳага доир ўқув машғулотлари, маҳорат дарслари, семинарлар ва давра суҳбатларида фаол қатнашдилар. Устозларидан журналистика ва янги технологияларга оид муҳим сабоқларни олдилар, маҳорат ва касб сирларини ўргандилар, амалий ва назарий кўникмаларини оширдилар, шу қаторда медиа олам ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдилар.

Учрашувда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассотсацияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, келажакдаги ижодий режалар ҳақида сўз борди.Учрашув самимий мулоқот тарзида ўтди, иштирокчилар келгуси режалар ҳамда олдинда уларни кутаётган қулай имкониятлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Бошқа янгиликлар