АсосийJamiyat

Зомин тоғларида яна ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди

'Зомин тоғларида яна ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 август куни соат 10:40 ларда Зомин туманида рўй берган ёнғин соат 18:20 ларда бартараф этилган ҳақида хабар берган эдик. 

Ижтимоий тармоқларда "Зомин тоғларида яна ёнғинми?" сарлавҳали хабарлар тарқалди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.  

"Жорий йилнинг 1 август куни соат 10:40 ларда Зомин туманида рўй берган ёнғин соат 18:20 ларда бартараф этилган бўлиб, ҳозирда ҳудудда ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари шахсий таркиби ва махсус техникалари фаолият юритмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида",–дейилади ФВВ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар