АсосийSport

Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилгача узайтирилди. Унинг маоши 50%га қисқариши айтилмоқда

'Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилгача узайтирилди. Унинг маоши 50%га қисқариши айтилмоқда'ning rasmi

"Барселона" ҳужумчи Лионел Месси билан янги шартнома борасида келишиб олди.

Diario Sport хабарига кўра, 34 ёшли аргентиналикнинг янги шартномаси 2026 йилгача узайтирилди. Аммо футболчининг маоши 50 фоизга камаяди.

Шартноманинг узайтирилиши яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда. Томонлар бир неча соат олдин музокараларни якунладилар.

Мессининг шартномасини якунлаш учун "Барса" жамоанинг ойлик маошини камайтириши керак. Бунинг учун Жерар Пике, Серги Бускетс, Хорди Aлба ва Серги Роберто билан музокаралар олиб борилмоқда.

Самуел Умтити, Миралем Пянич ва Мартин Брайтвейтнинг трансферлари ҳам вазиятни ҳал қилишга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар