Қозоғистон коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашгани сабаб, бугун, 2 августдан бошлаб республиканинг 6 та йирик шаҳарларида, шу жумладан, пойтахт Нур-Султонда чекловни кучайтирди. Инфекцияни назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, мамлакатдаги кунлик касалланишнинг 65 фоизи ва кунлик ўлимнинг 55 фоизи чеклов кучайтирилган 6 шаҳарга тўғри келган.
Маълумот учун чекловни кучайтириш тартиби, Инфекцияни назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг 27 июль кунги қарорига биноан жорий этилди.
Қарорга кўра, Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Атирау ва Қарағанда шаҳарларида карантин чораларини кучайтирилди. Хусусан, Ashyq лойиҳасида қатнашмайдиган барча корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилади. Марказий давлат идоралари, маъмуриятлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳаётни таъминлайдиган ташкилотлар фаолияти давом этади.
Бундан ташқари, кўнгилочар, спорт, оилавий, хотира ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқ жорий этилади. Шу билан бирга, давлат идоралари, идоралар, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилиши лозим. Охирги уч ой ичида коронавирусга қарши эмланган ва касалликдан тузалган ходимлар бундан мустасно.
Қозроғистоннинг 18,9 миллионга яқин аҳолисидан пандемия бошидан буён 580 379 кишида коронавирус аниқланган, 478 277 бемор касалликдан тузалган, 5957 киши вафот этган.
Мамлакатда 5 408 959 киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган. 3 799 879 нафар фуқаро тўлиқ эмланган.
Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади






