Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповни ходимлари билан ўтказган йиғилишида Косон тумани Молия бўлими бошлиғи Ш.Сафаровга нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги қайд этилган аудиоёзув кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу Молия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Вазирлик Матбуот хизмати ўрганиш натижаларини маълум қилди.
Молия вазирлиги тизимида ходимлар ва жамоатчилик вакиллари билан муносабатда бўлишда бундай ҳолатларга йўл қўйилиши вазирлик тизими ходимларининг профессионал одоб-ахлоқ бўйича умумий тамойилларига ва иш жараёнидаги хулқ-атвор қоидаларига мутлоқо тўғри келмайди.
Рахбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, Молия вазирлигида ёхуд унинг ҳузуридаги ташкилот ва муассасаларда ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим.
Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлаш Вилоят ҳокимининг Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномасига асосан халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан амалга оширилишини ҳисобга олиб, Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Юсуповнинг ҳатти харакатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими ходимларининг одоб-ахлоқ масалалари бўйича жамланма ишчи гурухи томонидан кўриб чиқилади ва тегишли таклифлар Қашқадарё вилояти хокимлигига киритилади.






