Токиода давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг 12-кунида ўзбекистонлик 6 нафар спортчи баҳсларга кириши белгиланган эди.
Ҳозиргина уларнинг дастлабкиси ўз чиқишини якунлади, дея хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати.
Енгил атлетика мусобақаларининг эркаклар ўртасидаги уч ҳатлаб сакраш баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Руслан Қурбонов омадсизликка учради ва Олимпиада ўйинлари билан хайрлашди.
Олдинда бизни уч нафар боксчимиз, яъни Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Aбдураимов ва Райҳона Қодироваларнинг чорак финал жанглари, юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазн тоифасида Рустам Aссакалов ҳамда оғир атлетика бўйича -109 кг вазн тоифасида Aкбар Жўраевларнинг чиқишлари кутиб турибди.






