АсосийSport

Токио-2020: Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам ўйинни тўхтатди

'Токио-2020: Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам ўйинни тўхтатди'ning rasmi

Бокс бўйича Рио-2016 ғолиби, жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳам Токио-2020 Олимпиадасидаги юришини тўхтатди, у чорак финалда филиппинлик Карло Паламга имкониятни бой берди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда 

Жангнинг 2-раунди ўтиб бораётган бир вақтда баҳс тўхтатилди, чунки бу пайтга келиб ҳамюртимиз жароҳат олганди ва шу сабабли шифокорлар жангни давом эттиришга рухсат беришмади.

Бундай вазиятларда қоидага кўра ўша пайтгача олинган очколар ҳисоб-китоб қилинади. Aфсуски, бу борада устунлик филиппинлик боксчи томонида эди ва шу тариқа номдор спортчимиз ҳам мусобақадаги иштирокини якунлади.

    Бошқа янгиликлар