Бугун, 3 август куни эрталаб соат 09:00 дан 10:00 га қадар барча абитуриентлар ўзлари тест топшириши белгиланган стадион ёки хиёбонга келиб, у ер билан танишиб кетиши мумкин. Бу ҳақда ДТМ хабар қилди.
Маълум қилинишича, бунда абитуриентлар Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан видеофиксациядан ўтказилиб, видеофиксация тизими синовдан ўтказилади.






