АсосийJamiyat

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти илк маротаба ташкиллаштирилмоқда – Дилмурод Ҳамраев

'Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти илк маротаба ташкиллаштирилмоқда – Дилмурод Ҳамраев'ning rasmi

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Дилмурод Ҳамраев Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилаётган ишлар бўйича брифингда маълум қилди.  

" - Охирги 4,5 йил давомида тадбиркорлар билан ишлаш тизими шакллантирилган бўлсада, давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан "очиқ мулоқоти" илк маротаба ташкиллаштирилмоқда.  

Президентга таклиф дастури доирасида тадбиркорларнинг таклифлари Палатанинг ягона 150-60-06 рақами  ва Бош Вазир қабулхонасининг 1100 қисқа рақамли call-маркази ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушмоқда.  

Таклиф ва мурожаатлар бўйича ижтимоий эълонлар Палата тизимидаги расмий сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали  тизимли равишда ОАВ ларга етказиб борилмоқда.  

Ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган таклифларни тизимлаштириш, шу жумладан таҳлил қилиш мақсадида барча манбалардан келиб тушган таклифларни бирлаштирадиган taklif.chamber.uz интеграцион платформа ташкил этилган.

Шу билан бирга, штабга келиб тушадиган мурожаатлар 12 та классификаторга бўлинган. Улар 24/7 тизимда ишлашмоқда", - дейди Дилмурод Ҳамраев.

 

    Бошқа янгиликлар