АсосийJamiyat

Бош вазир маслаҳатчиси Туркияда ўзбекларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиниши бўйича музокара олиб борди

'Бош вазир маслаҳатчиси Туркияда ўзбекларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиниши бўйича музокара олиб борди'ning rasmi

Туркияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегация аъзолари Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Ўнал, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлисининг Туркия – Ўзбекистон парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари билан музокаралар олиб борди.

Унда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, кун тартибидаги икки томонлама шартномаларнинг ратификацияси масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, делегация аъзолари Туркия Олий сайлов кенгаши раҳбари Муҳаррем Aккая билан ҳам учрашди, Туркиянинг хориждаги фуқаролари учун овоз беришни ташкил этиш йўналишидаги тажрибалари ўрганилди.

 

    Бошқа янгиликлар