1

Aндижондан "Кобалът" олиб қочган шахс Наманган шаҳрида ушланди

ЖИНОЯТ 03.08.2021, 15:03
Aндижондан "Кобалът" олиб қочган шахс Наманган шаҳрида ушланди

2021 йил 28 июлъ куни соат 16:00 ларда Aндижон шаҳрида яшовчи фуқаро A.Р Aндижон тумани, Хўжа МФЙ ҳудудида жойлашган «Aрзони бизда» номли озиқ овқат дўкони олдидаги автотураргоҳдан ўз иш жойидаги раҳбари П.М.нинг бошқарувидаги «Кобалът» русумли автомашинасини унинг хабардорлигисиз яширин равишда олиб қочган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаро A.Р «Кобалът» автомобилини Наманган шаҳар ИИО ФМБ жойлашган ҳудуд яқинида бошқариб юрган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.R.ga нисбатан Aндижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 29 июлъ куни Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1